9 Окт 2019

АМАЛИЙ ДАРСЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

АМАЛИЙ ДАРСЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Самарқанд ветеринария медицинаси институтида талабалари учун очиқ дарслар ҳамда семинар-тренинг ташкил этилди.

Қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассислари “Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети” 2-босқич талабалари билан соҳага оид қатор тажрибалари юзасидан ўртоқлашдилар.

Семинар давомида мутахассислар ветеринария соҳасидаги бугунги ўзгаришлар ва ислоҳотлар хусусида фикр алмашди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати