13 Янв 2021

Аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш таъминланмоқда

Аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш таъминланмоқда

Ҳозирги кунда барча деҳқон бозорларида бўлгани каби пойтахтимиз деҳқон бозорларида ҳам аҳолига хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида ветеринария мутахассислари томонидан қатъий назорат олиб борилмоқда.

Жумладан, ўтган ҳафта давомида “Қўйлиқ” деҳқон бозорида Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан 28800 кг йирик шохли, 3260 кг майда шохли мол гўшти, 16800 кг парранда гўшти, 7140 кг балиқ, 1 млн. 80 минг дона тухум ва 45000 кг сут маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди ва сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 96 кг қорамол гўшти, 250 кг товуқ гўшти ҳамда 168 дона тухум истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати