9 Окт 2019

ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ МАВСУМИЙ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА

ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ МАВСУМИЙ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА

Республикада эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши қатъий курашиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада худудларда бир қатор эпизоотик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятининг Чуст тумани ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан чорва ҳайвонларини куйдирги, оқсил ва брадзот касалликларига қарши профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилди. Туманнинг “Олмос” ҳамда “Карнон” маҳаллаларидаги 450 бош йирик шохли ҳайвонлар, 500 бош майда шохли ҳайвонлар куйдирги, 100 боши эса брадзот касалликларига, шунингдек, 500 бош йирик шохли ҳайвонлар оқсил касаллигига қарши профилактик эмланди.

Бундан ташқари чорва ва уй ҳайвонларида учрайдиган турли юқумли касалликлар бўйича аҳоли орасида тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати